АҚШнинг Флорида штатида Дональд Трамп гольф ўйнайдиган жойга яқин ҳудудда отишма содир бўлди. Махфий хизмат агентлари гольф-клуб ҳудудида буталар орасидан чиқиб турган автомат учини кўриб қолган ва унга қарата ўқ узган.
Жиноятни уюштирмоқчи бўлган эркак барча нарсани жойида ташлаб, қочишга ҳаракат қилган, лекин қўлга олинган. Қолдириб кетилган нарсалар орасидан пойлаш учун оптик “прицелли” АК-47 автомати, иккита рюкзак ва GoPro видеокамераси топилган.
Гумонланувчи 58-ёшли Райан Уэсли Рут эканлиги аниқланди ва CNN хабарига кўра, у Трамп президент бўлганда, унга овоз берган. Лекин унинг ижтимоий тармоқлардаги ёзувларига асосланган ҳолда, Трамп унинг умидларини оқламаган.
Ушбу ҳолат президентликка даъвогар Дональд Трамп ҳаёти учун сўнгги икки ойдаги иккинчи бор уюштирилган тажовузкорлик ҳаракати.