
2025 йил 23 май куни Тошкентда кучли шамол вақтида дарахтлар қулаши оқибатида икки киши жиддий жароҳат олди, улардан бири вафот этди, деб хабар берди 24 май куни Milliy телеканалининг «Миллар» кўрсатуви.
Каналга шифокор Мурод Қодировнинг хабар беришича, касалхонага олиб келинган беморлардан бири қабулхонада вафот этган.
Иккинчи беморда бош мия жароҳати бор. Узоқ давом этган операциядан сўнг унинг аҳволи барқарор оғирлигича қолмоқда, даволаниш реанимацияда давом этмоқда, деди шифокор.
Репортажда дарахтларнинг Spark автомобили ва автобус устига қулагани ҳақида хабар берилган.

