Чемпионлар Лигаси 2025: Плей-офф босқичи учун жуфтликлар аниқланди

2024-2025 йилги чемпионлар лигасининг 1/16 босқичидаги жуфтликлар рўйхати

Европа футболининг энг нуфузли турнири – УЕФА Чемпионлар Лигаси 2024/25 мавсумининг плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, 1/16 финал босқичида қуйидаги жуфтликлар шаклланди:

Плей-офф жуфтликлари:

  • Брест (SB) – Пари Сен-Жермен (PSG)
  • Монако – Бенфика
  • Брюгге – Аталанта
  • Спортинг – Боруссия Дортмунд
  • Манчестер Сити – Реал Мадрид
  • Селтик – Бавария Мюнхен
  • Ювентус – ПСВ Эйндховен
  • Фейеноорд – Милан

Турнирнинг аҳамияти ва қизиқарли учрашувлар

Бу босқичдаги энг қизиқарли учрашувлардан бири шубҳасиз “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги тўқнашувдир. Бу икки жамоа сўнгги йилларда Чемпионлар Лигасининг асосий даъвогарларидан бири бўлиб келмоқда ва уларнинг ўзаро ўйини мухлислар учун катта қизиқиш уйғотади.

Шунингдек, “Селтик” ва “Бавария”, “Спортинг” ва “Боруссия Дортмунд”, “Фейеноорд” ва “Милан” каби учрашувлар ҳам жуда кескин ва томошабоп ўтиши кутилмоқда.

Жадвал ва ўйин санаси

Плей-офф босқичи доирасидаги дастлабки учрашувлар 2025 йил 11-12 февраль кунлари бўлиб ўтади, жавоб учрашувлари эса 18-19 февраль кунларига белгиланган.

Ушбу босқич ғолиблари Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига йўл олади ва кучли 16 жамоа орасида ўз ўрнига эга бўлади. Футбол ишқибозларини унутилмас кечалар кутиб турибди!