Буюк Британияда кўмирда ишлайдиган сўнгги электр станцияси ўз фаолиятини тугатди

BBCнинг хабар беришича, 30 сентябрь куни Буюк Британияда сўнгги 60 йил давомида ишлаб келган кўмир асосида ишловчи электр станцияси ўз фаолиятини якунлади.

Буюк Британия “Катта еттилик”ка (G7) кирувчи мамлакатлар орасида электр қувватини ишлаб чиқариш учун кўмирдан фойдаланишдан воз кечган биринчи мамлакат бўлди.

Кўмир асосида ишловчи биринчи электр станцияси Буюк Британияда 1882 йилда ишга тушган ва ХХ асрнинг биринчи ярмигача мамлакатнинг электр ишлаб чиқаришини деярли тўлиқлигича қоплаб келган. 90-йиллардан бошлаб, газдан фойдаланиш бошланган ва 2012 йилга келиб, кўмирдан электр қувватини ишлаб чиқариш улуши 39% ни ташкил қилган.

2010 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 7% ташкил қилган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 50% дан ошган.