Тошкент шаҳар ҳокимлиги эркак киши итлар тўдаси томонидан талангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Итлар ҳужуми эмас

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ижтимоий тармоқларда тарқалган, Корақамиш (2/4-квартал) массивида яшовчи фуқарони итлар тўдаси талагани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Расмий маълумотларга кўра, 1966 йилда туғилган фуқаро Л. У. юрак-қон томир етишмовчилиги туфайли вафот этган.

«Тарқатилаётган миш-мишларга қарамай, ҳеч қандай ит ҳужуми содир бўлмаган. Фуқароларни ваҳимага тушмасликка ва фақат расмий манбаларга ишонишга чақириб қоламиз», — дейилади ҳокимлик баёнотида.

Кузатув камераси ёзувларида эркак кишининг кўчадан кетаётганда тўсатдан ерга йиқилгани кўринади. Бироздан кейин у ўтиришга муваффақ бўлган. Ëнидан ўтиб кетаётган ҳайдовчи тўхтаб, эҳтимол, аҳволини сўраган ва йўлида давом этган. Кейинчалик марҳум бошқа жойда топилган.