
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 7-сонли болалар боғчасида 5 ёшли бола иккинчи қават деразасидан тушиб кетди. Ҳодиса 2025 йил 30 июнь куни эрталаб содир бўлган.
Пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тарбиячиларнинг назоратсизлиги сабаб бўлганини маълум қилди.
Боғча ҳамшираси болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва у 16-сонли шаҳар клиник шифохонасига етказилган.
Дастлабки ташхисга кўра, болада иккала қўл билак суяги, бурун суяги, шунингдек, юқори жағ суягининг бир қисми синиши қайд этилган. У жонлантириш бўлимига ётқизилган, кейинчалик аҳволи яхшилангач, бола оддий палатага ўтказилган.
Чилонзор тумани ИИБ ТБ томонидан ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

