Боғча ва мактабларда қўшимча жойларни яратиш учун тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар

Президент матбуот котибининг хабар беришича, Ўзбекистон аҳолиси кўпайиши туфайли, йилига мактабларда 120 минг ва боғчаларда 30 минг қўшимча ўринга талаб пайдо бўлмоқда.

2025 йилда бюджетдан 3 триллион 200 млрд сўм ажратилади ва бу маблағларга 375 та мактаб, 97 та боғча қайта таъмирланиши ва янгилари қурилиши режалаштирилган.

Юқоридагиларга қўшимча равишда, яқин 4 йил ичида 30 минг қўшимча ўрин берадиган 200 та хусусий боғча қурилишига, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаларидан 50 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.

2025 йилдан хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун хусусий мактаб очадиган тадбиркорлар учун 20 млрд сўм миқдорида кредит ажратилиши режалаштирилган ва унинг асосий ставкадан 1.5 баробар ошган қисми бюджет томонидан қопланади.

Янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50% 5 йилгача бюджет ҳисобидан тўланади.

Агар тадбиркор ўз ҳисобидан мактаб қурса, қурилишга кетган ҳаражатлар фойда солиғидан 2 йил давомида тенг равишда тўлаши керак бўлган солиқдан чегириб ташланади.