Veon Group (Нидерландия) Beeline Uzbekistan га янги директор этиб, Андрей Пятахин тайинлангани ҳақида хабар берди. Амалдаги бош директор Анджей Малиновский ноябрь охиригача ишини тугатиши мўлжалланган.
Андрей Пятахин Veon Group да 2001 йилдан турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Грузия ва Армениядаги Veon Group компанияларининг бош директори сифатида ва янги лавозимга тайинлангунга қадар, Қирғизистондаги Beeline ни бошқариб келган.