Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 21/06/2026

Бахмалда сел келиши муносабати билан 30 дан ортиқ дам олувчи эвакуация қилинди

2026 йил 18 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел келишига сабаб бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, Бахмалда 5,5 соат ичида 13,8 мм ёғингарчилик кузатилган. Натижада соат 20:20 дан бошлаб Ғаллаорол-Бахмал автойўли орқали ҳажми 2−3 кубометр бўлган сел оқими ўтган.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабарига кўра, Бахмал туманида сел оқими Жум-Жум қишлоғидаги тоғ сойи ўзани ва Нушкент маҳалласи орқали ўтиб, сўнгра табиий ўзан бўйлаб ҳаракатланишда давом этган.

«Жум-Жумсой» дам олиш масканида 32 киши бўлган. Уларнинг барчаси хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Жароҳатланганлар йўқ.

Ҳозирги вақтга келиб сел келиши оқибатлари тўлиқ бартараф этилди, деб хабар берди ИИВ ЖХД.