“Барселона” – “Осасуна” ўйини шифокорнинг вафоти сабаб қолдирилди

Карлес Миньярро Гарсия, Барселона

“Барселона” клуби биринчи жамоа шифокори Карлес Миньярро Гарсиянинг кутилмаганда Барселонадаги Hotel Meliá de Pedralbes меҳмонхонасида вафот этиши сабабли, 2025 йил 8 мартдан 9 мартга ўтар кечаси “Осасуна”га қарши ўйин қолдирилди.

Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. Вафоти сабаби ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

Клуб расман тасдиқлаган баёнотда, ушбу фожиали ҳодиса муносабати билан ўйин кейинги саналарга кўчирилгани маълум қилинди. “Барселона”, “Осасуна” ва Ла Лига раҳбарияти, шунингдек, “Реал Мадрид” клуби ҳам Карлес Миньярро Гарсиянинг оиласига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Миньярро Гарсия 40 ёшда бўлиб, 2017 йилдан бери “Барселона” жамоасида ишлаб келаётган эди ва катта ҳурматга сазовор бўлган.