
2025 йил 19 апрель куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 32-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва “Барселона” ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди.
Ферран Торрес 12-дақиқада “Барселона”ни олдинга олиб чиққан бўлса, Борха Иглесиас 3 дақиқа ўтиб, “Барселона” дарвозабонининг хатосидан фойдаланган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. 52 ва 62-дақиқаларда Борха яна 2 бор каталонияликларнинг дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни 1:3 кўринишга келтирди.
Драматик кечган учрашувда, барселоналиклар бор кучини ҳужумга ташлади ва 64-дақиқада Дани Ольмо, 68-дақиқада Рафиньянинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Қўшимча вақтнинг 8-дақиқасида бош ҳакам VAR орқали аниқланган қоидабузарлик учун “Сельта” дарвозасига пенальти белгилади ва Рафинья ўзининг иккинчи голини уриб, “Барселона”га 4-3 ҳисобида ғалаба қозонишга катта ҳисса қўшди.