
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтилганидан сўнг, 2026 йил апрель ойининг дастлабки икки кунида ёқилғи қуйиш шохобчаларининг тушуми кўпайди. Марказий банк маълумотлари бундан далолат бермоқда.
Агар март ойида АЁҚШларнинг ўртача кунлик тушуми 102,6 млрд сўмни (шундан нақд пул — 58,1%, нақд пулсиз — 41,9%) ташкил этган бўлса, 1 апрель куни бу кўрсаткич 93,2 млрд сўмни, 2 апрелда эса 152,6 млрд сўмни ташкил этди.
Ҳозирда нақд пулсиз тўловларнинг қарийб 90 фоизи амалдаги банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган қисми — QR-тўловлар, Uzcard тўлов операторининг Moment карталари ҳамда ATTO ва Paynet компанияларининг ёқилғи карталари орқали амалга оширилган.
Тўлов усуллари бўйича тақсимот:
- QR-кодлар: 1 апрелда — 8,2 млрд сўм, 2 апрелда — 7,7 млрд сўм;
- Moment карталари: 1 апрелда — 1,6 млрд сўм, 2 апрелда — 3,6 млрд сўм;
- Ёқилғи карталари: 1 апрелда — 2,4 млрд сўм, 2 апрелда — 2,5 млрд сўм;
- Банк карталари: 1 апрелда — 80,9 млрд сўм, 2 апрелда — 138,6 млрд сўм.
Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари кэшбек дастурлари ҳамда нақд пулсиз тўлов учун янги воситаларни фаол жорий этаётганини, шунингдек, турли акциялар ўтказаётганини таъкидлади.