Тошкент шаҳри ҳокимининг 2024-йил 16-октябрдаги 731-14-0-Q/24-сон қарорига асосан, пойтахт ичидаги автотураргоҳлар учун йиғим нархлари белгиланди ва унга кўра, шаҳар 5 тариф зоналарига ажратилган. Марказдан узоқлашган сари, нархлар камайиб боради. Қуйида кўрсатилган нархлар, 1 соат учун белгиланган:
1-тариф зонаси – 12.000 сўм
2-тариф зонаси – 10.000 сўм
3-тариф зонаси – 8.000 сўм
4-тариф зонаси – 6.000 сўм
5-тариф зонаси – 5.000 сўм
Махсус хизмат транспортлари, ногирон ва 2-жаҳон уруши қатнашчилари учун автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул.
Ушбу лойиҳани “Тошкент Инвест” компания бошқаради ва автоматлаштирилган автотураргоҳ бошқарув тизимини 2025 йил 1 январга қадар ишга тушириш мўлжалланган. Барча автотураргоҳларнинг 5% имтиёз эгалари учун ажратилади.