Қашқадарёда ўсмир бола автоҳалокат содир этди, икки дўсти ҳалок бўлди

2025 йил 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида вояга етмаган болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида MY5 телеканалидаги «Ҳудуд» дастурида маълум қилинди.

Ҳодиса «Қозикент» маҳалласида рўй берган. 2011 йилда туғилган ўсмир отасига тегишли бўлган Gentra русумли автомобилни рухсатсиз олган. Автомобиль салонида жами беш нафар киши бўлган. Юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчининг икки дўсти ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олган, бир нафар жабрланувчининг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситаларини ҳаракатлантириш ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш инсон қурбонлигига олиб келган ҳолда) бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.