Фольксваген автомобиль концернининг премиум (люкс, қиммат) моделларини ўз ичига олган Audi Group 2024 йилнинг 3-квартал ҳисоботига кўра, фойдаси 1.178 млрд евродан 106 млн еврога (-91%) тушиб кетди. Бунга сабаб қилиб, Хитой бозоридаги автомобиль сотуви камайиши ва Европа Иттифоқидаги реструктуризация кўрсатилган.
Audi Group Audi, Bentley, Lamborghini, Ducati, Italdesign ва Audi Sport GmbH брендларини ўз ичига олган.