Андижон вилоятига янги бош прокурор тайинланди

Абдуҳакимов Муродулла Тоғаевич Андижон вилоятининг бош прокурори лавозимига тайинланди. У 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган. 2020 йилдан ва янги тайинловга қадар, бош прокуратура қошида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси лавозимида ишлаб келган.

Андижон вилоятининг авалги прокурори Маъруфхон Ходжаев июль ойида “Ҳудудгазтаъминот”га раҳбар сифатида тайинланган.