
Ўзбекистон ҳудудида 2025 йил 24 апрель куни зилзила рўй берди. Республика сейсмопрогноз мониторинги маркази хабар беришича, зилзиланинг эпицентри Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган.
Ўчоқ 10 км чуқурликда жойлашган бўлиб, магнитудаси 3 баллни ташкил этган.
Эпицентрда силкинишлар 3 балл даражасида сезилган.
Бошқа ҳудудларда зилзиланинг кучлиги қуйидагича кузатилган:
- Марҳамат тумани: 3 балл, 5 км.
- Асака тумани: 2 балл, 13 км.
- Бўз тумани: 2 балл, 20 км.
- Шаҳрихон тумани: 2 балл, 22 км.
- Қўрғонтепа тумани: 2 балл, 22 км.
Ундан уч кун аввал Навоий вилоятининг Нурота туманида ҳам зилзила содир бўлган, эпицентрдаги силкинишлар кучи 4 баллни ташкил этган.