2024 йилда Ўзбекистонда 4906 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу 2023 йилга (3575 киши) нисбатан 37,2% кўп эканини Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Мансабдор шахсларга нисбатан суд ҳукми чиқарилган жиноий ишлар сони 3821 тани ташкил этди, бу 2023 йилга (3412) қараганда 12% ошганидан далолат беради.
Жазога тортилганлар орасида:
- 71 нафари республика миқёсидаги ташкилот ходимлари (2023 йилда 49, +44,9%);
- 410 нафари вилоят даражасидаги идоралар вакиллари (267, +53,6%);
- 4425 нафари туман (шаҳар) бўлимларида ишловчилар (3259, +35,8%).
Мансабдор шахслар қуйидаги жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилди:
— мол-мулкни ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш — 2929 та (2023 йилда 2205, +32,8%);
— пора олиш, пора бериш ва пораxorликка воситачилик — 353 та (195, +81%);
— фирибгарлик — 447 та (272, +64,3%);
— мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш — 226 та (397, -43%);
— мансаб сохтакорлиги — 13 та (36, -68,9%);
— лоқайдлик — 40 та (25, +60%);
— ҳокимият ва мансаб ваколатларини ошириб юбориш — 13 та (30, -56,7%);
— бошқа жиноятлар — 885 та (415, 2,1 баробар кўп).
Мансабдорларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига етказилган зарар 2,3 баробар ошиб, 1,55 трлн сўмдан 3,61 трлн сўмга (тахминан 278,5 млн АҚШ доллари) етди. Дастлабки тергов давомида 2,343 трлн сўм (2023 йилда 1,31 трлн) ундирилди. Шу билан бирга, қопланиш улуши 65% ни ташкил этиб, 2023 йилдаги 84,7% кўрсаткичдан анча паст бўлди.