Афруза Ҳамдамова тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 7-ўринни эгаллади. Жавоҳир Синдаров 6-ўринда

Афруза Ҳамдамова

2024 йил 26-28 декабрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган рапид (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 15 ёшли шахматчи Афруза Ҳамдамова 7-ўринни эгаллади. Мусобақа швейцар тизим бўйича ўтказилди. Унга кўра, эркакларда 13 та тур, аёлларда 11 та тур ўтказилди. Ҳар бир ўйинчига 15 дақиқа вақт ажратилган ва ҳар бир юришдан сўнг 10 секунд қўшилади. Агар икки ўйинчи бир хил натижа кўрсатса, тай-брейк ўтказилади, яъни 2 та ўйин (3+2 схемаси бўйича). Шунда ҳам бир хил натижага эришилса, бир шахматчининг ғалабасигача ўйин давом этади.

14 ва 16 ёшли шахматчилар орасида икки карра чемпион Афруза Ҳамдамова 11 ўйинда 8 очко тўплаб, 7-ўринни эгаллади. Натижаларига кўра, 6 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият.