Газета.Уз нинг хабарига кўра, 7 октябрь куни Дубайдан Ўзбекистонга келган 1986 йилда туғилган аёл бош оғриғи ва соғлиғи ёмонлашиши билан аэропорт тиббиёт ходимларига мурожаат қилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, шаҳар тез ёрдам хизмати чақиртирилган ва реанимацион муоложалар кўрсатилганига қарамасдан, аёл 18:55 (ҳужжатларда белгиланган вақт) да вафот этди.
Аёлнинг ўлим сабабини аниқлаш учун, суд-тиббий экспертизаси режалаштирилган ва терговга қадар текширув бошланган.