Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда “йил футболчиси” мукофотига сазовор бўлди

Аббосбек Файзуллаев ва Тимур Кападзе

2024 йил 14 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол уюшмасининг навбатдаги конгрессида, 2024 йил натижаларига кўра, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда “йил футболчилиси” деб тан олинди. Ушбу танловда у футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ва “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Хусановни ортда қолдирди.

Йил мураббийи сифатида, футбол бўйича U-23 терма жамоасини Олимпия ўйинларига илк бор олиб чиққан Тимур Кападзе тан олинди.