Ўзбекистоннинг 8 вилоятида сел тошқини хавфи эълон қилинди

2025 йил 8–9 апрель кунлари кузатилиши кутилаётган ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқини ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли бор, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Қуйидаги ҳудудларда хавфли ҳолатлар кузатилиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

Жиззах вилояти: Зомин, Баҳмал, Ғаллаорол, Шараф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқўрғон, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда яшаётган фуқаролар, шунингдек, дам олувчилар ва мазкур ҳудудларга ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Шунингдек, «Ўзгидромет» мамлакат ҳудудида ёмғир сувлари йиғилиши ва баъзи ерларни сув босиши хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди.