Бундан бир неча кун олдин (2 октябрь куни), ижтимоий тармоқларда “эгаси кўп миқдордаги кобраларни озодликка қўйиб юборди” деган видеолар тарқалишни бошлаган. Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, 4 та кобра сақланиш жойидан қочган ва барчаси ушланган (2 таси тутилган ва қолгани ўлдирилган).
Тошкент вилояти экология бошқармасининг маълумотларига кўра, 40 ёшли фуқаро ўз уйида рухсатномаларсиз 30 та Осиё кобраларини сақлаб келган. Қандай қилиб 4 та кобра озодликка чиққани бўйича маълумот келтирилмаган.
Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.