Денов бозорида аёл 3 ёшли қизни пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида аёл ошхона пичоғи билан 3 ёшли қизга ҳужум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса 2025 йил 1 май куни содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кузатув камераси ёзувида гумонланувчи бозорда онасининг ёнида кетаётган қизчага тўсатдан пичоқ ургани акс этган.

Бола олган жароҳатлари туфайли туман шифохонасида вафот этган. Ҳужум қилган аёл қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.