Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги биринчи саммит ўтказилиши муносабати билан 2025 йил 3—5 апрель кунлари Самарқандга кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Транзит транспорт воситалари учун айланма йўллар ташкил этилади.
Ҳайдовчиларга мобил илова орқали керакли манзилга қандай етиб бориш мумкинлигини кўрсатувчи QR-кодли флаерлар тарқатилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ҳайдовчиларни «белгиланган талаб ва қоидаларга қатъий риоя қилишга» чақирди.
Белгиланган кунларда Самарқандга ташриф буюришни режалаштирган ўзбекистонликлар ва мамлакат меҳмонларига имкон қадар сафарни бошқа муддатга қолдириш тавсия қилинди.

Харитада ДЙҲХ постлари рақамлар билан белгиланган, қизил чизиқлар — ёпиладиган йўллар, яшил чизиқлар — юк машиналари учун айланма йўллар, пунктир чизиқ — енгил автомобиллар учун қўшимча айланма йўлни кўрсатади.
Харитага кўра, Тошкент ва Китоб ўртасидаги масофа 47 кмга, пойтахт ва Навоий ўртасидаги масофа 6 кмга, Тошкент ва Қарши ўртасидаги масофа 29 кмга узаяди.