2025 йилнинг асосий солиқ ставкалари ўзгармаслигича қолди

2024 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2025-2027 йилларда солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги қонунни имзолади.

Унга кўра, 2025 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармаслигича қолди:

  • Фойда солиғи – 15%;
  • Қўшимча Қиймат Солиғи (ҚҚС) – 12%;
  • Жисмоний шахслар солиғи – 12%;
  • Ижтимоий солиқ – 25% бюджет ташкилотлари учун, қолганлар учун 12%;
  • Айланмадан олинадиган солиқ – 4%;
  • Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги ерлари учун) – 0.95%;
  • Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи – 1.5%;
  • Суғориш учун сув солиғи – 1 м.3 учун 100 сўм (тежамкорлик технологияларидан фойдаланилмаган ёки сув ҳисоблагичи ўрнатилмаган бўлса, 1.1 коэффициенти билан ҳисобланади).

Президент қарорига кўра, ҚҚС ва фойда солиғи 2028 йилгача ўзгартирилмайди.