2025 йил 1 апрелдан электр қуввати ва газ нархлари ошади

2025 йил 1 апрелдан электр қуввати ва газ нархлари қимматлашади. Маиший эҳтиёжлар учун 1 кВт·соат электр қуввати нархларининг ўзгариш жадвали қуйида келтирилган:

  • 450 сўмдан 600 сўмга ошади ва бу нарх белгиланган ижтимоий норма – 200 кВт учун
  • 201 дан 1.000 кВт гача – 1.000 сўм
  • 1.001 дан 5.000 кВт гача – 1.500 сўм
  • 5.001 дан 10.000 кВт гача – 1.750 сўм
  • 10.000 кВт дан юқори – 2.000 сўм

Газга уланмаган кўп қаватли уйлар ва умумий ётоқхоналар учун нархлар ҳам ўзгаради:

  • Ижтимоий нормадаги 200 кВт учун нарх 225 сўмдан 300 сўмга кўтарилади
  • 201 дан 1.000 кВт гача – 500 сўм
  • 1.001 дан 5.000 кВт гача – 750 сўм
  • 5.001 дан 10.000 кВт гача – 875 сўм
  • 10.000 кВт дан юқори – 1.000 сўм

Электр таъминотига уланган бошқа фойдаланувчилар, шу жумладан, юридик шахслар (корхоналар ва ҳоказо) учун 1 кВт нархи 900 сўмдан 1.000 сўмга оширилади (100 сўмга қимматлашади).

Юқорида айтганимиздек, 2025 йилнинг 1 апрелидан газ нархлари ҳам ошади ва иситиш мавсумидаги (ноябрь-февраль ойлари) ҳар 1 м.3 учун нархлар жадвали билан қуйида танишишингиз мумкин:

  • 500 м.3 ижтимоий норма учун – 650 сўмдан 1.000 сўмга етади
  • 501 дан 2.500 м.3 гача – 1.800 сўм
  • 2.501 дан 5.000 м.3 гача – 2.100 сўм
  • 5.001 дан 10.000 м.3 гача – 2.500 сўм
  • 10.000 м.3 дан ортиқ – 3000 сўм

Март-октябрь ойлари газ учун нархлар ҳам ўзгаради ва 1 м.3 учун нархлар:

  • 100 м.3 ижтимоий норма учун – 650 сўмдан 1.000 сўмга етади
  • 101 дан 2.500 м.3 гача – 1.800 сўм
  • 2.501 дан 5.000 м.3 гача – 2.100 сўм
  • 5.001 дан 10.000 м.3 гача – 2.500 сўм
  • 10.000 м.3 дан ортиқ – 3000 сўм