Ўзбекистоннинг олти ҳудудида кўчки хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 6 вилоятида жойлашган тоғли ҳудудларда 2025 йил 20—25 март кунлари кутилган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши туфайли кўчки хавфи эълон қилинди, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Кўчки хавфи қуйидаги ҳудудларда кутилмоқда:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Қамаши, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқурғон, Сариосиё ва Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал ва Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари (Чотқол тоғ тизмаси);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли ҳудудларда яшаётган фуқаролар, сайёҳлар ҳамда мазкур ҳудудларга ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфсизлик чораларига риоя қилиш сўралмоқда.