Қамчиқ довонида 2 киши вафот этди

2025 йил 8 январь куни 8 кишидан иборат туристлар гуруҳи тоғли ҳудудларга йўл олган. Улардан бири ўзини расмга олиш учун (селфи) мумкин бўлмаган ҳудудга кирган ва қор остига тушиб кетган. Иккинчиси унга ёрдам беришга ҳаракат қилганда, у ҳам пастга тушиб кетган ва устидан иккаласини ҳам қор босиб қолган. 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Қутқарувчилар махсус техника ва хизмат итлари ёрдамида уларни топишган.

Вафот этган икки фуқаро Фарғона вилоятидан бўлиб, 1993 йилда (иккаласи ҳам) туғилган. Ҳозирга терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.