Ўзбекистоннинг 13 октябрдан шимолий қисмига, 14-17 саналари қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8 (шимолдаги баъзи ҳудудларда 0…-2), кундузи +13…+18.
13-15 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир, тоғли ҳудудлар ва туманларда кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд. Тоғларнинг юқори қисмларида ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин.