Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел ва тошқин хавфи бор

Ўзгидромет маълумотига кўра, 13–18 апрель кунлари кутилган ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва тошқин хавфи бор.

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Қанимех, Кармана туманлари;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олаётганлар ва ушбу ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

Хабарда айтилишича, мамлакат ҳудудида ёмғир сувларининг тўпланиши, шунингдек, баъзи ҳудудларнинг сув остида қолиш хавфи мавжуд.