Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 20/05/2026

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик контрабанда дори воситалари мусодара қилинди. Улар дорихоналарга етказиб берилган

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги турар жойлардан бирида мамлакатга контрабанда йўли билан олиб кирилган, умумий қиймати 1 млрд сўмлик дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу хонадонда уюшиб яшовчи 34 ёшли эркак ушбу дориларни пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланган.

Текширув давомида 119 турдаги дори воситалари — 3356 та қутидаги 76 318 дона препарат мусодара қилинди. Улар орасида Frotu, Budenofalk, Gaviscon, Baraclude ва бошқа дорилар бор.

Препаратлар намуналари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.