Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 25/12/2025

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирландилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссалари учун Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирландилар.

Мукофотни давлат раҳбарларига 2025 йил 21 декабрь куни Н. А. Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваториясида мукофот ҳакамлар ҳайъати раиси, Мариинский театри бадиий раҳбари ва бош директори, Россия Катта театри бош директори, дирижёр Валерий Гергиев топширди. Маросимда Россия президенти Владимир Путин сўзга чиқди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорида қайд этилишича, 2025 йил 31 март куни Хўжандда уч давлат раҳбарлари Давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартномани ва Абадий дўстлик тўғрисидаги Хўжанд декларациясини имзолаганлар ва шу билан халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумий ва тенг хавфсизликни таъминлашга, халқлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганлар.

Маросимда ушбу мукофот гуманизм ғояларига содиқлик рамзи экани ва Марказий Осиёни тинчлик, фаровонлик ҳамда бунёдкорлик майдонига айлантиришга қўшилган умумий ҳиссанинг эътирофи сифатида қаралиши таъкидланди. Қардош Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон муносабатларида янги саҳифа очилиши уч мамлакат халқларининг сиёсий иродаси ҳамда ишонч ва яхши қўшничиликка бўлган интилиши туфайли имконли бўлгани алоҳида қайд этилди.