Зарафшондаги аэропорт қайта ишга туширилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта Навоий вилоятига қилган ташрифи давомида, Зарафшондаги аэропортнинг қайта ишга туширилиш масаласини ўрганиб чиқиш вазияфасини юклади. Президент Зарафшон, Учқудуқ ва Томди туманларида умумий 200 минг атрофида аҳоли яшашини эътироф этган.

Аэропорт 80-йилларда қурилганди ва ҳозирда ишламаяпти. Аэропортни тиклаш масаласи атрофлича ўрганилгандан сўнг, президентга таклифлар берилади.