“Чорсу” майдони тўлиқ реконструкция қилинади (видео)

2025 йилда “Чорсу” меҳмонхонаси жойлашган майдон тўлиқ реконструкция қилинади ва меҳмонҳона бузилиб, унинг ўрнида 29 қаватли меҳмонхона, бизнес маркази ва истиқомат қилиш учун уйлар қурилади. Лойиҳа Tchoban Voss Architekten немис компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва унинг нархи 170 млн АҚШ долларига тенг.

Лойиҳа 2029 йили ишга туширилиши мўлжалланган.