
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 13 декабрь куни Ўзбекистонга импорт қилинишида пасайтирилган божхона божлари қўлланиладиган халқаро брендлар маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Янгиликлардан мақсад — инвесторларнинг халқаро кооперацияга бўлган қизиқишини кучайтириш, глобал қўшилган қиймат занжирларига интеграциялашув, чакана савдонинг дунёдаги етакчиларини жалб қилиш, Ўзбекистонда халқаро брендлар иштирокини кенгайтириш, шунингдек, туристик оқимнинг ўсиши (шопинг-туризм) учун қулай шароитлар яратишдир.
Пасайтирилган божлар товарлар бренд эгалари ёки уларнинг расмий етказиб берувчилари (улар реестрга киритилади) — дистрибьюторлар, дилерлар, савдо вакиллари, ишлаб чиқарувчилар ва лицензиатлар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида олиб кирилганда қўлланилади.
2022 йил 12 октябрдаги қарорга мувофиқ, ушбу рўйхатга ҳозирги кунда 55 турдаги маҳсулот киритилган. Эндиликда уларнинг сони 70 тагача кенгайтирилмоқда.
| № | Товар номи | ТИФ ТН коди | Амалдаги ставка | Янги ставка |
| 1 | Қаҳва ва таркибида қаҳва бўлган қаҳва ўринбосарлари | 0901 | 10%, лекин ҳар бир кг учун 0,4 доллардан кам бўлмаган | 0% |
| 2 | Рўзғор учун шамлар | 3406 000000 | 15% | 10% |
| 3 | Пластик идишлар, ошхона анжомлари, ошхона буюмлари | 3924 | 20% | 10% |
| 4 | Ёғочдан ясалган ошхона ва рўзғор буюмлари | 4419 | 20% | 10% |
| 5 | Саватлар ва тўқилган буюмлар | 4602 | 20% | 10% |
| 6 | Гиламлар ва тўқимачилик пол қопламалари, жумладан қўл иши | 5702 | 30%, лекин ҳар бир кг учун 0,7 доллардан кам бўлмаган | 10% |
| 7 | Кўрпалар ва пледлар | 6301 | 20%, лекин ҳар бир кг учун 1 доллардан кам бўлмаган | 5% |
| 8 | Ётоқхона, ошхона ва хўжалик учун чойшаб ва жиҳозлар | 6302 | 20%, лекин ҳар бир кг учун 2 доллардан кам бўлмаган | 10% |
| 9 | Пардалар, дарпардалар, ламбрекенлар | 6303 | 20%, лекин ҳар бир кг учун 1 доллардан кам бўлмаган | 5% |
| 10 | Чинни идишлар | 6911 | 15%, лекин ҳар бир кг учун 0,3 доллардан кам бўлмаган | 10% |
| 11 | Керамик идишлар ва хўжалик буюмлари | 6912 00 | 15%, лекин ҳар бир кг учун 0,3 доллардан кам бўлмаган | 10% |
| 12 | Керамик ҳайкалчалар ва безак буюмлари | 6913 | 15%, лекин ҳар бир кг учун 0,3 доллардан кам бўлмаган | 10% |
| 13 | Шиша идишлар, канцелярия ва туалет анжомлари, декор (идишлардан ташқари) | 7013 | 15% | 10% |
| 14 | Металл идишлар, ошхона ва рўзғор буюмлари | 7323 | 20%, лекин ҳар бир кг учун 0,3 доллардан кам бўлмаган | 10% |
| 15 | Қошиқлар, вилкалар, чўмичлар, пичоқлар ва бошқа ошхона анжомлари | 8215 | 15% | 10% |