Марказий банк асосий ставка фоизини ўзгаришсиз қолдирди

2024 йил 31 октябрь куни Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз, яъни йиллик 13.5% миқдорида қолдириш қарорини қабул қилди. Яқин вақт оралиғида энергоресурсларнинг етказиб берилиши ва нархининг ўзгариш эҳтимоли, баъзи маҳсулотларнинг етказиб берилишидаги узулишлар, инфляциянинг тезлашишига олиб келиши мумкин.