Қирғизистонда гимнни ўзгартириш таклиф этилди

Қирғизистон ҳукумати давлат гимнини ўзгартириш бўйича таклифни ўрганиб чиқмоқда. Амалдаги гимн Қирғизистон Собиқ Совет Иттифоқидан чиққанда, яъни 30 йил олдин қабул қилинган. Ушбу таклифни парламент спикери Нурланбек Шакиев киритди ва унинг фикрига кўра, ҳозирда Қирғизистон давлат сифатида тўлалигича шаклланган.

Кирғизистон президенти Садир Жапаров киритилган таклифни қўллаб-қувватлади ва ёшларни ўз Ватанига содиқликка чақирувчи, Қирғизистонни бирлашиши ва сақлашга илҳомлантирувчи гимн яратиш кераклигини таклиф қилган. Амалдаги гимн унутилмаслиги ва тарихда сақланиб қолишини таъкидлаган.

Қирғизистон давлат гимни 1992 йил 18 декабрда қабул қилинган.