Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 17/12/2025

Янги йил байрами муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчаларининг бир қисми ёпилади

Янги йил байрами муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчаларининг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги.

15 декабрдан 15 январгача — Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонга туташ кўчаларнинг қисмлари (юқоридаги харита):

  • Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси кириш қисми ва Матбуотчилар кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси ва Буюк Турон кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси билан кесишмасидан Ёшлар ижодиёти саройигача бўлган қисми.

17 декабрдан 5 январгача — Тарас Шевченко кўчасининг гастрономик қисмидаги ҳудуд:

  • Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
  • Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси билан кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.

Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўради ва ҳайдовчиларга чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишларини режалаштиришни тавсия қилди.