2024 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди ва унга мувофиқ, йўлнинг четки чап қисмида ҳаракатланган (рухсат этилган вазиятлардан ташқари, шу жумладан, қапга қайрилиш ва қайрилиб олиш) юк автомобилларига жарима белгиланди. Жарима 0.5 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), 187.500 сўмни (30.10.2024 санаси) ташкил қилади.
Такроран иккинчи марта ушбу қоидабузарлик учун жарима қиймати 1 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) (375.000 сўм) ва учинчи қоидабузарлик учун жарима миқдори 3 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ). Тўртинчи қоидабузарлик учун ҳайдовчи 4 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) қийматида жарима ва 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.