ОАВ: Япония Марказий Осиё давлатлари билан саммитни 19−20 декабрь кунлари ўтказиш ниятида

Япония ҳукумати жорий йилнинг 2025 йил 19–20 декабрь кунлари Токиода Марказий Осиёнинг бешта давлати билан «C5+1» форматидаги саммитни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Nippon.

Нашр маълумотларига кўра, Япония бош вазири Санаэ Такаичининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувларини ўтказиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда ҳукмрон Либерал-демократик партияси вице-президенти Таро Асо ЛДПнинг Япония ва минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланувчи парламент лигаси йиғилишида маълум қилди.

«Сўнгги ярим йил ичида Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа давлатлар Марказий Осиё давлатлари билан саммитлар ўтказди. Дипломатик нуқтаи назардан, Япония ҳам бундай саммитни муваффақиятли ўтказиши жуда муҳим», — деди Асо.

«Япония — Марказий Осиё» (C5+) саммитини 2024 йилнинг август ойида Қозоғистонда ўтказиш режалаштирилган эди, бироқ у бекор қилинди. Ўшанда Фумио Кисида бошчилигидаги ҳукумат Тинч океани соҳилидаги Нанкай Чуқури зонасида юз бериши мумкин бўлган мегазилзила хавфи бўйича фавқулодда огоҳлантиришга муносабат билдиришга эътибор қаратган эди.

«Марказий Осиё — Япония» саммитини 2024 йил август ойида Қозоғистонда ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ, тадбир арафасида Японияда кучли зилзила хавфи туфайли ўша пайтдаги бош вазир Фумио Кисида ташрифини бекор қилган.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2025 йил 28 ноябрь куни Япониянинг янги элчиси Кенжи Хирата билан учрашувда Ўзбекистон Президентининг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарликни муҳокама қилганини маълум қилган.