
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига амалга оширган ишчи сафари давомида Гулистон шаҳридаги кафелардан бирида газ баллони портлаши натижасида жабрланганлар даволанаётган шифохонага ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
2025 йил 2 декабрь куни портлаш натижасида 29 киши турли даражадаги куйиш ва жароҳатлар олди, улардан 3 нафаришифохонада вафот этди. Жабрланганлар орасида икки нафар ҳомиладор аёл бор. Жиноят иши қўзғатилган.
Мирзиёев беморлар ва уларнинг қариндошлари билан суҳбатлашди, даволаш жараёни ва тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати билан қизиқди.
Президент билан суҳбат чоғида тиббиёт муассасаси вакили беш нафар беморнинг аҳволи оғир, бир нафариники эса ўта оғир эканлигини маълум қилди. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир нафар жабрланган сунъий нафас бериш аппаратида эканлигини, реанимациядаги беш нафар беморнинг аҳволи барқарор оғир эканлигини хабар қилган эди.