Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 06/12/2025

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди: Наманганда 5 балл

2025 йил 6 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 02:04 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган.

Координаталари: 40,89 N, 70,75 E.

Магнитудаси (М): 4.5

Чуқурлиги: 17 км

Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл

Зилзила Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

  • Наманган вилояти: 3 балл, эпицентрдан 77 км масофада.
  • Фарғона вилояти: 2-3 балл, эпицентрдан 104 км масофада.
  • Андижон вилояти: 2 балл, эпицентрдан 129 км масофада.
  • Тошкент шаҳри: 2 балл, эпицентрдан 135 км масофада.
  • Сирдарё вилояти: 2 балл, эпицентрдан 173 км масофада.

Зилзила эпицентри пойтахт Тошкент шаҳридан 135 км жанубий-шарқда жойлашган.

Табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар юзасидан вазият назоратга олинган бўлиб, ҳодиса оқибатлари тўғрисида қўшимча маълумотлар кутилмоқда.