Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 05/12/2025

Мактабларда қишки таътил муддати эълон қилинди

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун 2025–2026 ўқув йилидаги қишки таътилнинг бошланиш ва тугаш саналари маълум қилинди.

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан, барча ўқувчилар учун дам олиш даври қуйидаги муддатларда белгиланди:

  • Қишки таътил бошланиши: 2025 йил 28 декабрь (Якшанба)
    • Изоҳ: 1–4-синф ўқувчилари учун таътил 27 декабрь (Шанба) кунидан бошланади.
  • Қишки таътил давомийлиги: 14 календарь куни.
  • Таътилнинг сўнгги куни: 2026 йил 10 январь.

III чорак қачон бошланади?

Таътил тугаганидан сўнг, 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш куни бўлганлиги сабабли, учинчи чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.