Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди: Наманганда 2 балли зилзила қайд этилди

2025 йил 3 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:18 да Қирғизистон Республикасида зилзила содир бўлди.

Ер силкинишининг эпицентри Қирғизистоннинг Манас шаҳрида (олдинги Жалолобод) қайд этилди. Зилзила магнитудаси 3,7 баллни ташкил этди, чуқурлиги 5 км. Эпицентрда ер силкинишининг сезилиш кучи 5 баллга тенг бўлди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 229 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу зилзила таъсири қуйидагича сезилди:

  • Наманган вилоятида — 2 балл (эпицентрдан 36 км узоқликда).