
«Узгидромет» Ўзбекистонда 2025–2026 йиллар қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Синоптикларнинг айтишича, декабрь меъёрдан бироз илиқ бўлади. Ойлик ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ўн кунлигида об-ҳаво асосан илиқ бўлади: кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати ўзгаради: кечаси +2…+7 дан 0…−5 даражагача, кундузи +12…+17 дан +2…+7 даражагача. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрда ёки ундан кам бўлади.
Январь умумий ҳисобда меъёрга яқин, айрим ҳудудларда эса бироз совуқроқ бўлиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ва иккинчи ўн кунликларида ҳарорат кечаси +3…+8 дан −3…−8 даражагача, кундузи +10…+15 дан −2…+3 даражагача бўлади.
Учинчи ўн кунликда аномал совуқлар кутилмоқда: кўпчилиκ ҳудудларда кечаси ҳарорат −12…−17 даражагача, кундузи −5…−10 даражагача тушади. Нукус ва Урганчда кечаси ҳарорат −20…−25 даражагача пасайиши мумкин.
Февраль кўп йиллик меъёрларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ўн кунлигида аномал совуқлар сақланади: кечаси −5…−10 даража, кундузи −3…+2 даража.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда сезиларли илиқлашади: кечаси −2…−7 дан +3…+8 даражагача, кундузи 0…+5 дан +10…+15 даражагача. Жанубий ҳудудларда кундузи ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилиши мумкин. Ёғингарчилик меъёр доирасида бўлиши прогноз қилинган.

