Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги $5 млрд’лик келишув нафақат автокомпонентларни қамраб олади — «Ўзавтосаноат»

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги 5 миллиард долларлик келишув нафақат автомобиллар учун бутловчи қисмлар етказиб беришни назарда тутади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи якунларига кўра, саноат ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган миллиардлаб долларлик қатор йирик келишувлар имзоланган эди.

Улар орасида 3 йил давомида 5 миллиард долларлик автокомпонентлар импорти, шунингдек, «UzAuto Motors’ни сотиш ва хусусийлаштириш доирасида ҳамкорликни кенгайтириш» масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувлар бор.

Давлат активларини хусусийлаштириш дастурига кўра, UzAuto Motors’ни 2026 йилнинг биринчи чорагида савдога чиқариш режалаштирилган эди. Компания Chevrolet бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаради, айрим моделларини эса импорт қилади.

«Ўзавтосаноат» АҚШ билан келишувлар нафақат эҳтиёт қисмларни сотиб олиш, балки соҳани комплекс ривожлантириш ҳақида эканлигини таъкидлади.

«Бу ҳолатда гап нафақат бутловчи қисмларни сотиб олиш, балки Ўзбекистон бўйича машинасозлик ишлаб чиқаришини тайёрлаш ва ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурни амалга ошириш ҳақида бормоқда», — дея қайд этишди компанияда.

Авто ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, дастур бир нечта йирик йўналишларни ўз ичига олади:

  • компонентларни етказиб бериш,
  • автомобилсозликни янада ривожлантириш учун муҳандислик-технологик ишланмалар,
  • технологиялар ва лицензиялар алмашинуви,
  • ёндош йўналишларни ривожлантириш.

Савдо пасайиши фонида компания даромади 2025 йил январь-сентябрь ойларида 12,8% га, яъни 5,2 трлн сўмга камайиб, 35,4 трлн сўмни ($2,93 млрд) ташкил этди. Соф фойда 3,6% га — 2,66 трлн сўмга ($220 млн) камайди.

Йиллик ҳисобда бозордаги расмий Chevrolet улуши 26 мингтага, яъни 245,1 мингтагача сотувнинг пасайиши ҳисобига 89,4% дан 82,7% гача қисқарди. Савдолар деярли барча моделларда пасайган: бозор етакчиси Cobalt (-4,2%), Tracker (-12%), Onix (-37,8%).

Рейтинг агентлиги Moody’s аввалроқ Хитойнинг BYD каби янги ўйинчиларнинг кириб келиши Ўзбекистон автобозори ривожланишини рағбатлантираётганини маълум қилган эди. Бироқ, UzAuto Motors’нинг доминант мавқеини сақлаб қолиш учун рақобат тартибга солинмоқда.

Компания ички бозорга (жами савдоларнинг 90%) ва 2027 йилдан кейин тугайдиган General Motors билан лицензия шартномасига қарам бўлиб қолмоқда. Агентлик, шунингдек, моделлар қаторининг чекланганлиги ва нисбатан эскирганлигини қайд этади. Афзалликлар орасида — автосаноатнинг давлат саноат сиёсатидаги стратегик аҳамияти, мувозанатли молиявий сиёсат ва барқарор кредит метрикалари.