
Қаршида тўрт эгизак қиз дунёга келди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Чақалоқлар муддатидан олдин кесарча кесиш йўли билан туғилди. Операция Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг она ва бола саломатлиги Қашқадарё вилояти филиалида ўтказилди.
Ота-онанинг бунгача 5 нафар қизи бор эди, энди оилада 9 нафар қиз бор.
Янги туғилган чақалоқларнинг вазни ва бўйи:
- биринчи қиз – 1400 гр, бўйи 37 см;
- иккинчиси – 1450 гр, бўйи 38 см;
- учинчиси – 1600 гр, бўйи 40 см;
- тўртинчиси – 1400 гр, бўйи 37 см.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақалоқларга парвариш халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилаётганини таъкидламоқда.

