Қирғизистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилган

Бугун, 2025 йил 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:57 да Қирғиз Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди.

Зилзила параметрлари:

  • Магнитуда: M=3,7
  • Чуқурлиги: H=10 км
  • Эписентр: Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида
  • Координаталари: 40,59 N, 73,02 E

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 328 км жанубий-шарқда жойлашган.

Эпицентрдаги сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Зилзила Ўзбекистон Республикасининг айрим туманларида ҳам сезилган.

  • Қўрғонтепа туманида: 2-3 балл, эпицентрдан 23 км узоқликда.
  • Хонобод туманида: 2-3 балл, эпицентрдан 23 км узоқликда.
  • Хўжаобод туманида: 2 балл, эпицентрдан 33 км узоқликда.
  • Жалақудуқ туманида: 2 балл, эпицентрдан 36 км узоқликда.

Маълумот учун: Ер ости силкинишлари ҳақидаги ушбу маълумотлар ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан тақдим этилган.