Наманган вилоятида зилзила содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила 2025 йил 11 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:32 да қайд этилди.

Зилзила эпицентри: Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудида жойлашган.

  • Магнитуда: 3,9
  • Чуқурлиги: 16 км
  • Эпицентр координаталари: 41,21° шимолий кенглик; 71,52° шарқий узунлик.
  • Тошкентдан узоқлиги: 193 км жанубий-шарқий йўналишда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:

  • Эпицентрда: 4 балл.
  • Наманган вилояти: 2–3 балл (эпицентрдан 26 км узоқликда).

Ҳозирда зилзила оқибатида етказилган зарарлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.